Линклар

Оқ уй маъмурияти хабар қилишича, АҚШ президенти Барак Обама Франция президенти Николя Саркози ва Германия кацлери Ангела Меркел билан евроҳудуд мамлакатларидаги иқтисодий муаммолар боис юзага келган воқеаларни муҳокама қилган.

Оқ уй эълон қилган баёнотда айтилишича, Обама Меркел ва Саркозининг иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда бажараётган асосий ролини олқишлаган.

Шунингдек, телефон мулоқоти чоғида АҚШ президенти Франция ва Германия лидерлари билан Суриядаги вазиятни ҳам муҳокама қилиб, у ердаги зўровонликларни қоралаганлар.

Шунингдек, мулоқат давомида Италиядаги вазият ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG