Линклар

logo-print
5 август куни жума намозидан сўнг Сурия шаҳарларида ўн минглаб намойишчилар президент Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишларини давом эттирди.

Суриялик ҳуқуқ фаолларига кўра, ҳукумат қўшинлари Дамашқ шаҳрида намойишчиларни ўққа тутган ва уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Сурия мухолифати маълумотиган кўра, кечаги зўравонликлар оқибатида Дамашқда саккиз киши, Ҳомс шаҳрида икки намойишчи ўлган.

Пайшанба куни АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон икки мингдан зиёд одамни ўлдиргани учун Башар ал-Ассад режимини қоралади.
XS
SM
MD
LG