Линклар

Москва вилоятида ўзбек муҳожирлари қўлга олиниб, қўйиб юборилди



Россия миграция хизмати ходимлари томонидан Москва вилоятида 16 нафар ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ушланди.

Россия матбуотига кўра, қўлга олинган фуқароларнинг ҳужжатлари текширилганда, уларнинг қўлида барча тегишли ҳужжатлар бўлгани учун муҳожирлар қўйиб юборилган.

Миграция хизмати ходимлари муҳожирларнинг ҳужжатлари жойида бўлганидан ҳайратланганликларини яширмаганлар.

Россия миграция хизмати маълумотига кўра, йил бошидан буён миграция қонунчилигини бузган 11 мингдан зиёд муҳожир мамлакатдан чиқариб юборилган.
XS
SM
MD
LG