Линклар

logo-print
6 август куни Афғонистон шарқида НАТОга қарашли ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 31 америкалик ҳарбий ва 7 афғон аскари ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШ ҳарбийларининг ҳалок бўлгани учун ҳамдардлик билдирди.

Бу Афғонистондаги кейинги 10 йиллик уруш давомида халқаро кучларнинг энг катта талофотларидан бири экани айтилмоқда.

НАТО расмийлари Кобул ғарбидаги Вардак қишлоғида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учрагани тасдиқлади, бироқ қурбонлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилганича йўқ.

Толибон НАТО вертолёти ҳалокати бўйича маъсулиятни ўз зиммасига олиб, уни толиблар ракета ёрдамида уриб туширганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG