Линклар

5 август куни Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида героин билан қўлга тушган Ўзбекистон фуқароси 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Tengrinews.kz сайти Павлодар суди матбуот хизмати маълумотига таяниб тарқатган хабарга кўра, туркман миллатига мансуб бўлган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон-Россия чегарасидаги “Шарбақти” постида 874,5 грамм героин моддаси билан ушланган.

Суд ҳукмига кўра, ўзбекистонлик фуқаро қамоқ жазосини қаттиқ режимли колонияда ўтайди.
XS
SM
MD
LG