Линклар

Сурияда шанбага ўтар кечаси ҳукумат кучлари билан намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида камида 24 одам қурбон бўлди. Бу ҳақда суриялик ҳуқуқ фаоллари хабар қилди.

Форс кўрфазидаги Араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашининг олти аъзо давлати Сурия ҳукуматини "зўровонлик ва қон тўкилишини зудлик билан тўхтатиш"га чақирди.

Жума куни Қувайт, Қоҳира ва Тунисда суриялик намойишчиларни қўллаб бир қанча акциялар ўтказилди.

АҚШ, Франция ва Германия лидерлари президент Башар ал-Ассад режимини қораладилар.

Шунингдек, пайшанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши демократик ислоҳотлар талаб қилиб норозилик намойишларига чиққан фуқароларига қарши шафқатсиз чоралар кўраётган, натижада қон тўкилишига йўл қўяётган Сурия ҳукуматига босимларини кучайтирди.
XS
SM
MD
LG