Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия Президенти Башар ал-Ассад билан телефон орқали суҳбатлашиб, уни тинч аҳолига нисбатан куч ишлатишни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

БМТ матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Бан Ки Мун суҳбат пайтида Суриядаги вазиятдан чуқур ташвишда эканлигини, зўравонликлар халқаро ҳамжамият хавотирига сабаб бўлаётганини билдирган.

Бан Ки Мун сўнгги уч ой давомида Башар ал-Ассад билан сўзлашишга ҳаракат қилиб келгани, лекин Сурия раҳбари унинг илтимосларига жавоб бермасдан келгани айтилмоқда.

4 август куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия ҳукумати ҳаракатларини қораловчи резолюция қабул қилган эди.

Мазкур ҳужжатда Сурия ҳукумати кучлари тинч фуқароларга нисбатан куч қўллангани ва қонунбузарлар жавобгарликка тортилиши кераклиги таъкидланган ва норозилик акциялари иштирокчилари ҳам давлат муассасаларига ҳужум қилишдан тийилишга ундалган.
XS
SM
MD
LG