Линклар

logo-print

Қирғизистонда президентликка талабгорлар сони 35 га етди


Роза Ўтунбаева жорий йил охиригича давлат бошқарувини топшириши керак.

Роза Ўтунбаева жорий йил охиригича давлат бошқарувини топшириши керак.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълумотига кўра, президентликка номзодлар сони 35 нафарга етди, улардан 28 нафари мустақил номзодлардир.

Куни кеча Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси Жаниш Рустенбеков ҳам президентлик сайлови пойгасида иштирок этиш истагини билдирди.

Номзодлар рўйхатида ишсизлар, уй бекалари, фермерлар, депутатлар, истеъфодаги милиция генерали, собиқ ҳарбий, тадбиркорлар ва журналистлар бор.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, номзодлар 30 минг имзо тўплаши ва тахминан 2200 АҚШ доллари миқдорида гаров пули бериши керак.

Қирғизистонда президент 6 йилга сайланади. Қирғизистон қонунларига кўра, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Роза Ўтунбаева сайловга ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмас.

Қирғизистон мустақиллигининг 20 йиллик тарихида ҳукумат алмашинуви ҳеч қачон тинч йўл билан амалга ошмаган.
XS
SM
MD
LG