Линклар

Тошкентда Ўзбекистон ва Швецария ўртасидаги "Ўзбеистон сув хўжалиги соҳасида прфессионал малакани ривожлантириш" тўғрисидаги келишув имзоланди.

Uzdaily.uz сайти маълумотига кўра, мазкур ҳужжатда сув хўжалиги соҳасидаги коллежлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш натижасида, малакали кадрлар етиштириш кўзда тутилган.

Уч йилга мўлжалланган мазкур лойиҳа Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги тўққизта коллежда амалга оширилади.

Швецария ушбу лойиҳа учун 3,4 миллион АҚШ доллари ажратган.
XS
SM
MD
LG