Линклар

Хитой шарқида "Муйфа" тайфуни оқибатида 400 мингдан зиёд аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди.

Айни пайтда талофотлар ва қурбонлари ҳақида маълумотлар эълон қилинганича йўқ.

Шанхай, Ханчжой ва Вэнчьжой шаҳарларида кучли шамол ва ёмғир туфайли ўнлаб ҳаво рейслари бекор қилинди.

Маҳаллий расмийлар тезюрар поездларнинг қатнов жадвалида ҳам ўзгаришлар бўлишидан огоҳлантирди.

Аввалроқ "Муйна" тайфуни оқибатида Филиппинда тўрт одам ҳалок бўлган эди. Япониянинг Окинава оролида эса "Муйна" тайфуни 30 одамни жароҳатлади, 60 минг уйни вайрон қилди.
XS
SM
MD
LG