Линклар

Лондон шимолидаги Тоттенҳэм туманидаги тартибсизликлар оқибатида саккиз полициячи жароҳатланиб, шифохонага тушди.

Тартибсизликлар шанба куни кечқурун бошланди. Тахминан 300 нафар ёшлардан иборат оломон маҳалий полиция биноси олдида тўпланиб, бинога тош ва ёнилғи солинган шишаларни отишди.

Тартибсизлик оқибатида полицияга қарашли иккита машина, битта автобус ва полиция биноси яқинидаги дўконлардан бири ёқиб юборилган. Тунда бир қанча дўконларда ўғирликлар содир бўлган.

Лондон полицияси тартибсизликни уюштирганлардан бир неча киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

Тартибсизликлар бошланишига 4 август куни Тоттенҳэмда полиция билан бўлган отишмада 29 ёшли маҳаллий фуқаро ҳалок бўлгани сабаб бўлди.

Айни пайтда полиция вазиятни ўз назоратига олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG