Линклар

Халқаро ҳамжамият Суриядаги зўравонликлар тўхтатилишини талаб қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Туркия ташқи ишлар вазиридан Сурияга ташрифи чоғида Дамашқни “ўз қўшинларини гарнизонларга қайтаришга ундаш”ни илтимос қилди.

Бугун Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғлининг Сурияга бориши кутилмоқда. Клинтон туркиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди.

Кейинги йилларда Дамашқ билан алоқалари яхшиланган Анқара Сурия Президенти Башар ал-Ассадни ислоҳотларни бошлашга чақирди, лекин истеъфога кетишни талаб қилишдан тийилди.

Саудия Арабистони Суриядаги аксилҳукумат намойишларининг қонли бостирилганига норозилик ўлароқ, бу мамлакатдаги элчисини чақиртириб олишини эълон қилди.

Араб давлатларида чиқадиган телеканалларда қилган чиқишида Қирол Абдуллоҳ зўравонликларни “номақбул”, дея атади.

Бундан аввал Араб Лигаси Суриядаги зўравонликларни қоралаб баёнот эълон қилди.

Араб Давлатлари лигаси Сурияда давом этаётган зўравонликлардан хавотир билдирди. Ҳуқуқ фаолларининг маълум қилишича, ҳукумат қўшинлари якшанба куни мухолифат назоратидаги ҳудудларни танклар ёрдамида ишғол қилгани оқибатида камида 59 киши ҳалок бўлган.

Якшанба куни 200 яқин ҳукумат танклари Дайр ал-Зор ва Ҳомс шаҳарларига бостириб кирди. Ҳукумат қўшинлари, шунингдек, Ҳама шаҳрида ҳам назоратни кучайтирди.

Кеча Сурия Президенти Башар ал-Ассад мухолифат намойишлари иштирокчиларини “жиноятчилар” дея атаб, намойишларни қонли бостиришни давом эттиришни ваъда қилди. Ассад якшанба куни тонг саҳарда амалга оширилган рейдлар “ҳукуматнинг фуқаролар хавфсизлиги ва ҳаётини қўриқлаш вазифаси”дан келиб чиққанини баён қилди.
XS
SM
MD
LG