Линклар

Оҳайода қуролланган шахс 7 кишини ўлдирди


АҚШнинг Оҳайо штатида қуролланган шахс етти киши, жумладан, 11 яшар қизчани ўлдиргани хабар қилинмоқда. Шундан сўнг у полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Маҳаллий WKYC-TV каналининг хабар қилишича, отишма Оҳайо штатининг шимоли-шарқида жойлашган Копли шаҳарчасида рўй берган.

Копли полиция бошлиғи Майкл Миер бир уйда беш киши отиб ўлдирилгани ва кейинчалик бошқа жойда яна икки киши ўлдирилганини маълум қилди.

"Отишма сабаблари ноаниқ қолмоқда", дея қўшимча қилди полиция бошлиғи.

Лекин WKYC-TV каналига кўра, бунга оилавий жанжал сабаб бўлган.

Копли Оҳайо пойтахти Кливленддан 80 километр узоқликдаги 14 минг аҳолиси бор шаҳарчадир.
XS
SM
MD
LG