Линклар

Душанбеда кийим-кечак бозори ёнмоқда


Тожикистон пойтахтидаги “Карвон” бозорида содир бўлган ёнғин оқибатида ўнлаб савдо дўкони куйиб кул бўлди.

8 август куни эрталаб бошланган ёнғиндан бозор ичкарисидаги “Элегант” савдо маркази кўпроқ зарар кўрган.

Айни пайтда, хабарларга кўра, воқеа жойида ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Расмийлар ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланмаганини айтмоқдалар.

2003 йилда қурилган бу бозорида асосан Туркия, Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистондан олиб келинган тижорат моллари сотилади.
XS
SM
MD
LG