Линклар

Осиё биржаларида кўрсаткичлар тушиб бормоқда


S&Pнинг янги ҳисоботи дунё биржаларини алғов-далғов қилмоқда.

S&Pнинг янги ҳисоботи дунё биржаларини алғов-далғов қилмоқда.

Дунё етакчиларининг вазмин бўлиш ҳақидаги чақириқларига қарамай, Осиё биржаларидаги кўрсаткичлар тушишда давом этмоқда.

Европа ҳудудидаги қарзлар инқирози ва АҚШ кредит рейтингининг қарийб бир поғонага пастлагани жаҳон бўйлаб молиявий бозорларда саросимага сабаб бўлмоқда.

Токиодаги биржалар кўрсаткичи 2 фоиздан ортиққа, Ҳонг Конгда эса 4 фоизга пастлади.

Айрим таҳлилчилар яқинда жаҳон бозорлари 2008-2009 йиллардагидан кучлироқ бўлган молиявий кризисни бошдан кечириши мумкин, дея башорат қилмоқдалар.

АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнер шанба куни АҚШнинг кредит рейтингини ААА босқичидан АА+ босқичига туширган Standard & Poor's молиявий ширкатини танқид қилди.

- Standard & Poor's ширкати кишини ваҳимага солувчи хулоса чиқарди ва бу билан ўзнинг АҚШ молиявий бюжети ҳисоб-китобида ўта заиф эканини намойиш қилди. Улар ҳақиқатда хато хулосани эълон қилдилар, деб ҳисоблайман, - деди АҚШ Молия вазири.
XS
SM
MD
LG