Линклар

logo-print

Саудия қироли Сурия ҳукумати ҳаракатини қоралади


Қирол Абдулла бин Абдул Азиз.

Қирол Абдулла бин Абдул Азиз.

Саудия Арабистони Сурияда ҳукумат аскарлари томонидан аҳоли намойишларининг зўравонларча бостирилишига норозилик тариқасида бу давлатдаги элчисини чақириб олиш ниятини билдирди.

Араб давлатлари ахборот воситалари орқали эълон қилинган баёнотида қирол Абдулла ҳарбийлар зўравонлигини “қабул қилиб бўлмаслиги”ни қайд этган.

Қирол Абдулла баёноти Араб давлатлари лигаси Суриядаги вазиятни қоралаб, баёнот эълон қилганидан сўнг янграмоқда.

Бугун Араб давлатлари лигаси суриядаги намойишчиларнинг ўлдирилишини қоралади ва жиддий хавотир билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 8 август кунги юришида Сурия ҳарбийлари яна 59 намойишчини ўлдирган.

Якшанба куни 200 яқин ҳукумат танклари Дайр ал-Зор ва Ҳомс шаҳарларига бостириб кирди.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад якшанба кунги чиқишида мухолифат намойишлари иштирокчиларини “жиноятчилар” дея атаб, намойишларни қонли бостиришни давом эттиришини айтди.
XS
SM
MD
LG