Линклар

logo-print

Лондонда полициядан норозилар тартибсизлиги давом этмоқда


Лондонда норозилар ўт қўйган дўкон ёнмоқда.

Лондонда норозилар ўт қўйган дўкон ёнмоқда.

Британия пойтахти Лондонда иккинчи кундирки тартибсизлик ва талончиликлар давом этмоқда.

Метрополитен полицияси берган маълумотга кўра, ўтган тун давомида ҳам бир неча полициячга ҳужум қилинган ва бир неча полиция автомобилига зарар етказилган.

Лондон жанубидаги катта бир дўкон ёндирилган, яна бир дўкон эса талон-тарож қилинган. Шаҳар шимолида ҳам бир неча дўконга зарар етказилгани айтилмоқда.

Лондонда полиция томонидан фуқарога нисбатан қурол ишлатилганига аҳоли вакиллари кескин норозилик билдириб, аввалига тинч намойишга чиқдилар. Кейинчалик бу намойишлар тартибсизликка айланиб кетди.

Натижада сўнгги икки кун ичида полициянинг 21 вакилига тан жароҳати етди.

Ўтган пайшанба куни полиция билан отишма юз бериб, 29 ёшли Марк Драган ўлдирилган эди. Лондон полицияси этник озчиликлар яшайдиган Тоттенҳам районида рўй берган бу отишма ортидан кенг кўламли текширув ишлари бошланганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG