Линклар

Гулнора Каримова ифторлик бераяпти


Жамғарма расмий сайтида Наманган вилоятидаги ифторликда 500га яқин одам иштирок этгани айтилган.

Жамғарма расмий сайтида Наманган вилоятидаги ифторликда 500га яқин одам иштирок этгани айтилган.

Ўзбекистонда "Меҳр нури" жамғармасининг Рамазон ойида рўза тутаётган ночор оилаларга ифторлик берадиган хайрия кампанияси бошланди.

1 августда Наманган вилоятида бошланган ва 19 августгача бўлиб ўтиши айтилаётган тадбир чоғида Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари марказида ижтимоий кам таъминланган, жумладан, кўп болали, боқувчисини йўқотган ва ногирон оилаларга ифторлик берилмоқда.

"Меҳр нури" 2005 йилдан буён ҳар Рамазон ойида ўтказиб келадиган бу акцияда шу кунга қадар 100 мингдан ортиқ одам иштирок этган.

Бу жамғарма 2004 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова томонидан ташкил қилинган ва аҳолига моддий-молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG