Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:39

Медведев Россия-Грузия уруши уч йиллигини хотирлади


Россия президенти Дмитрий Медведев 2008 йил август ойида Грузияга қарши жанг қилган ҳарбийларни зиёрат қилиш билан бу урушнинг уч йиллигини хотирлади.

У 2008 август ойида "агрессорлик" ҳаракатини тўхтатиб қолгани учун жангчи аскарларни мақтади.

2008 йил 8 август куни Грузия ҳарбийлари Москвага суянган айирмачи Жанубий Оссетия узра назоратни ўз қўлига олишга уринган ва бу муваффақиятсизлик билан тугаган кезда икки давлат ўртасида ҳарбий низо келиб чиққан эди.

Россия ҳарбийлари қисқа муддат ичида Грузия қўшинлари ҳаракатини қайтарган ва бунинг ортидан Россия Жанубий Оссетияга қўшиб, Абхазиядаги ҳарбий қўшинлари сонини ҳам оширган эди.

Шунингдек, ҳар икки ўлкани мустақил давлат сифатида тан олган эди.

Ушбу ҳарбий низонинг уч йиллигини хотирлаган Грузия президенти Михаил Саакашвили эса уруш қурбонлари дафн қилинган қабристонга бориб гулчамбар қўйди.
XS
SM
MD
LG