Линклар

logo-print
Саудия Арабистони ортидан Қувайт ва Баҳрайн ҳам Суриядаги элчиларини чақириб олди.

Ҳар икки давлат буни Сурия ҳукумат қўшинларининг тинч намойишчиларга қарши куч қўллашига норозилик тариқасида изоҳламоқда.

Қувайт Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад ал-Салим ал-Сабоҳ элчи маслаҳатлашув учун чақиртирилганини айтар экан, "ҳеч ким Суриядаги қонли қирғинни қабул қила олмаслиги"ни таъкидлади.

Баҳрайн Ташқи ишлар вазири шайх Холид бин Аҳамд ал-Ҳалифа ҳам шу мазмунда баёнот берди.

Бунга қадар Саудия қироли Абдулла Сурияда юзлаб намойишчиларнинг ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилишини "қабул қилиб бўлмас", деб кескин танқид қилган эди.

Ҳуқуқ фаоллари шу йил март ойида бошланган норозилик намойишлари давомида 1 минг 700 дан ортиқ одам ҳарбийлар томонидан ўлдирилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG