Линклар

Ўзбекистон америкалик миссионерларни депортация қилди


Ўзбекистон бир гуруҳ АҚШ фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборди.
Бу ҳақда хабар қилган Регнум агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таянган ҳолда, "америкаликлар Ўзбекистонда протестант насронийликни тарғиб қилгани учун депортация қилинган"лигини ёзди.

Исми келтирилмаган Ўзбекистон расмийсига кўра, Хитон Жон Артур исмли шахс бошчилик қилган миссионерлар гуруҳи Тошкентдаги олий ўқув юртлари талабалари орасида баптизм ғояларини тарғиб қилган.

Айтилишича, Хитон Жон Артур Ўзбекистонга биринчи марта 2008 йилда Жаҳон Тиллари Университетида ўқитувчилик қилгани келган. У “Lancaster International Trading Company, Inc”, “Litco”, “Оsborne Trading Company, Inc” каби хорижликларга виза хизматини кўрсатувчи ширкатларда ишлаган ва миссионерларнинг Ўзбекистонга кириб келишига кўмаклашган.

Ҳуқуқ-тартибот идорасидаги манба номи келтирилган ташкилотларнинг бошқа ходимлари ҳам прозелитизм билан шуғулланганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG