Линклар

logo-print
Форс кўрфази давлатлари Сурияда ҳукумат қўшинлари тинч намойишчиларни қонли бостиришда давом этаётганига норозилик ўлароқ бу мамлакатдаги элчиларини чақиртириб олмоқда.

Қувайт Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад ас-Салом ас-Сабоҳ элчи маслаҳатлашув учун чақиртириб олинганини маълум қилиб, “Суриядаги зўравонликлар қабул қилиб бўлмайдиган ҳодисадир”, дея баён қилди.

Айни пайтда Баҳрайн Ташқи ишлар вазири Шайх Холид бин Аҳмад ал-Халифа ҳам Дамашқдаги элчи чақиритириб олинганини эълон қилди.

Якшанба куни Саудия Арабистони Суриядаги элчисини чақиритириб олиб, президент Башар ал-Ассад режимига қарши ўтаётган норозилик намойишларининг қонли тарзда бостирилаётганини қоралади. Қирол Абдуллоҳ Суриядаги хунрезлик “номақбул” дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG