Линклар

logo-print

"Микоян" комбинатида ёнғин чиқди


Москвадаги “Микоян” гўшт комбинатида ёнғин чиқди.

Сўнгги хабарларга кўра, олов 2 минг квадрат метрга тенг майдонга тарқалган.

Ёнғинни ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўртта ўт ўчирувчи вертолёт ва 46 та бригадани жалб қилди.

Россия ахборот агентликларига кўра, воқеа жойини қалин тутун қоплаган ва ўт ўчирувчилар оловни қайтара олганича йўқ.

Расмийлар ёнғин чиқишига комбинатда газ балонларининг портлаши сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG