Линклар

Тошкентда Япониянинг Хиросима шаҳрига ташланган атом бомбаси қурбонлари хотирланди.

Ўзбекистон Санъат академиясининг Икуо Хирояма маданияти Халқаро карвон-саройида уюштирилган маросим қатнашчилари “Хиросима тинчлик тоши” пойига гуллар қўйдилар.

СА-News агентлигининг билдиришича, маросимда сўзлаган Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси биринчи котиби Цуеши Курихара “инсоният ядровий фожиани қайтармаслиги кераклиги”ни айтган.

66 йил муқаддам, 2-жаҳон уруши чоғида АҚШ учқичи Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташлаган эди. Портлаш ва унинг оқибатларидан 140 минг нафар атрофида одам ҳалок бўлган.

Жорий йил 21 март куни Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи зона ҳақидаги шартнома кучга кирганига икки йил тўлди.
XS
SM
MD
LG