Линклар

logo-print

АҚШ Тимошенкони озод қилишга чақирди


Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко

АҚШ Украина ҳукуматини собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони дарҳол озод қилиш масаласини кўриб чиқишга чақирди.

Давлат департаменти матбуот котиби Марк Тонер Тимошенконинг қўлга олингани “Украинада қонун устуворлиги жорий қилинаётганини савол остига қўйишини” айтди.

- Қўшма Штатлар Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко жума куни қўлга олингани борасида ўз хавотирини изҳор қилди ва Киевга халқаро ҳамжамиятнинг бу воқеадан ташвишда эканини яна бир бор эслатади, деди Тонер.

Душанба куни Украина ҳаками Тимошенкони ҳисбдан озод қилишни рад этди.

Тимошенко суд ҳакамини ўзининг сиёсий рақиби президент Виктор Януковичнинг “қўғирчоғи” деб атаб, у билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганидан сўнг жума куни ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG