Линклар

logo-print

Муталибовнинг Бокуга келишига рухсат берилди


Озарбайжоннинг биринчи пост совет президенти А.Муталибов

Озарбайжоннинг биринчи пост совет президенти А.Муталибов


Қарийб 20 йилдан бери муҳожиратда яшаëтган Озарбайжоннинг биринчи постсовет президенти Аёз Муталибов ўғлининг жанозасида қатнашиш учун Бокуга келди.

Муталибов билан бирга Озарбайжон Социал-демократик партиясига раислик қилаётган Араз Ализоданинг Озодликка айтишича, Озарбайжон ҳукумати Муталибовга ўғлини дафн қилиш учун мамлакатга келишга рухсат берган.

Озод Муталибов душанба куни 49 ёшида саратон касаллигидан вафот этган эди.

1990 – 92 йилларда Озарбайжонга раҳбарлик қилган Аёз Муталибов ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Москвада яшаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG