Линклар

Қирғизистонда террорчи ва экстремистлар рўйхати тузилди


Қирғизистон Молия разведкаси террорчи ва экстремист шахслар ҳамда ташкилотлар рўйхатини тузди.

Мазкур рўйхат миллий ва халқаро деб номланган 2 қисмдан иборат бўлиб, унинг миллий қисмига 51 террорчи, 178 экстремист шахслар номи, 8 террорчи ва 1 экстремистик ташкилот киритилди. Рўйхатнинг халқаро қисмига эса 401 террорчи исми-шарифи, 46 террорчи ва 104 экстремистик ташкилот номи киритилган.

- Бу рўйхат террорчиликни молиялаштирилишига қарши кураш тўғрисидаги қонун асосида тузилди. Ҳукуматнинг махсус қарори билан махсус комиссия бир йил давомида мазкур рўйхатни ишлаб чиқди, - деди Молия разведкаси расмийси Бердибай Саматов.

Унинг айтишича, бу рўйхат сир тутилади ва фақат рўйхатга киритилган шахслар фаолиятини назорат қилувчи ташкилотларгагина ошкор қилинади.
XS
SM
MD
LG