Линклар

logo-print
НАТО расмийлари сешанбага ўтар кечаси Ливия ғарбидаги Злитен шаҳри яқинида амалга оширилган ҳужум қонуний экани ва ҳужум оқибатида Триполи иддао қилганидек, 85 киши ўлганини тасдиқловчи далиллар йўқлигини билдирди.

Неапол шаҳридаги НАТО қўмондонлик маркази расмийси полковник Роланд Лавои Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар Злитен яқинидаги иккита собиқ ферма биносидан фойдалангани боис¸ уларнинг НАТО учқичлари учун “қонуний нишон” бўлганини айтди.

Лавои тинч аҳоли орасида талафот бўлишининг олдини олиш учун НАТО кучлари ўта эҳтиёткор бўлганини қўшимча қилди.

Ундан олдин Ливия ҳукумати матбуот котиби Муса Иброҳим ҳужум оқибатида 85 киши, жумладан, 33 нафар бола нобуд бўлгани иддао қилган эди.
XS
SM
MD
LG