Линклар

Ўзбекистонда 2011 йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт ўсишда давом этди, дея маълум қилди ЎзА агентлиги.

Агентлик эълон қилган иқтисодиёт вазирлиги ва давлат статистика қўмитасининг қўшма ҳисоботига кўра, жорий йил январ-июн ойларида ялпи ички маҳслуот ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ошган. Бунда, ҳисоботда иддао қилинишича, ЯИМнинг ўсиши ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгиланиш жараёнларини давом эттириш туфайли таъминланган. Бироқ мутахассислар Ўзбекистон иқтисоди асосан газ ва пахта каби хом ашёлар экспортига таянишини айтиб келади.

Шунингдек, жаҳон иқтисодиётида молиявий инқироз яна авж олган пайтда эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда олти ой давомида инфляция даражаси 3,6 фоизни ташкил қилган. Айни пайтда мамлакат бозорларида нарх-наво, айниқса, гўшт, ёғ, нон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин қимматлашиб кетгани кузатилди.

Мутахассисларга кўра, йил бошидан бери Ўзбекистонда инфляция даражаси камида 12-15 фоизни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG