Линклар

АҚШ ва Европада давлат қарзлари билан боғлиқ вазиятга доир хавотирларга қарамасдан, иккала қитъа молия бозорларида кўрсаткичларнинг ўсиши кузатилди.

Бир кун аввал акциялар кескин тушиб кетганидан кейин, АҚШнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланмиш Dow Jones учун сешанба кунги савдолар ижобий якунланди. Standard & Poor's 500 ва NASDAQ қоғозлари нархлари ҳам кўтарилди.

Лондон ва Париждаги савдолар ҳам акцияларнинг кўтарилиши билан якунланди, бироқ Фракнфурт биржасининг асосий индекси бироз пастлади.

АҚШ Марказий банки сешанба куни мамлакат иқтисодини қўллаб-қувватлашга доир янги режаларни эълон қилмади, лекин АҚШдаги устама фоиз даражасини 2013 йилгача 0,25 фоиз даражасида ушлаб қолиш ниятини маълум қилди. Кредитлар учун белгиланган бу ҳақ жаҳон молиявий бўҳрони авж олган пайтда - 2008 йилнинг декабрида жорий қилинган эди.

Ўтган жума куни Standard & Poor's молиявий ширкати Қўшма Штатларнинг кредит рейтингини ААА даражасидан бир поғона пастроққа АА+ кўрсаткичига туширгани жаҳон бўйлаб молиявий бозорларда саросимага сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG