Линклар

logo-print
Бразилия, Ҳиндистон ва Жанубий Африка элчилари Дамашқда Сурия расмийлари билан учрашиб, аксилҳукумат намойишларининг қонли бостирилишини тўхтатишни талаб қилишлари кутилмоқда.

Сешанба куни Сурия қўшинлари Туркия чегараси яқинидаги шаҳарчага ҳамла қилиб, 30 кишини ўлдиргани хабар қилинмоқда. 9 август куни Туркия ташқи ишлар вазири президент Башар ал-Ассад билан учрашиб, аксилҳукумат намойишларининг қонли бостиришни тўхтататишни талаб қилди.

Ҳуқуқ фаоллари ва гувоҳларнинг айтишича, танклар ва зирҳли машиналар Ҳама шаҳридан шимолроқда жойлашган қишлоқ ва шаҳарчаларга бостириб кирган. Тўрт киши Туркия чегараси яқинидаги Бинниш қишлоғида ҳалок бўлган.

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли Сурия расмийлари билан олти соат давомида музокара қилди. Шунингдек, у президент ал-Ассад билан ҳам икки соат яккама-якка учрашиб, тинч намойишчиларга нисбатан зўравонликларни тўхтатишни талаб қилди.

Давлатга қарашли SANA агентлигига кўра, ал-Ассад Довутўғли билан учрашувда “биз террорчиларни таъқиб қилишда давом этамиз”, дея таъкидлаган.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Ўрдўғон Суриядаги зўравонликларга муносабат билдириб, Анқаранинг “сабр косаси тўлди”, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG