Линклар

logo-print
Англиянинг баъзи шаҳарларида чоршанбага ўтар кечаси зўравонликлар давом этгани хабар қилинмоқда. Лекин 16 мингга яқин полициячи ташланган Лондон кўчаларида осойишталик кузатилаяпти.

Манчестер шаҳрида ёшлардан иборат оломон полиция билан тўқнаш келгани ва биноларга ўт қўйгани айтилмоқда. Сешанба оқшомида Ливерпул, Ғарбий Бромич, Вулверҳэмптон ва Ноттинҳэмда ҳам тартибсизликлар рўй бергани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, зўравонлик ва талон-тарожлар боис, кўпчилик лондонликлар ишдан вақтлироқ қайтиб, уйларни тамбалаб олган.

Уч кун давом этган тартибсизликларда асосан ёшлардан иборат оломон дўконларни талон-тарож қилиб, ўт қўйди. Лондонда бошланган зўравонликлар Бирминҳем, Бристол, Ливерпул, Ноттинҳем ва Манчестер шаҳарларига ҳам кўчди.

Полициянинг маълум қилишича, душанба куни Лондоннинг жанубий қисмида бир киши машинасида отиб ўлдирилган. У тартибсизликларнинг ягона қурбонидир.

Бу воқеалар боис таътилини тўхтатишга мажбур бўлган Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон тартибсизлик иштирокчиларини жазодан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG