Линклар

Президент Ҳамид Карзай Афғонистоннинг диний уламоларидан ўз нуфузидан фойдаланиб, исломий жанггариларни саллаларига бомба солмасликка кўндиришни сўради.

Ўтган ойда саллага бомба яширган икки худкуш ҳужумида Қандаҳор шаҳар ҳокими ва бир исломий уламо ҳалок бўлди.

Бомбани саллага яшириш тактикаси жамоат жойларидан хавфсизликни таъминлашга оид хавотирларга сабаб бўлди.

Президент матбуот хизматига кўра, Карзай яқинда уламолар билан учрашиб, бу масалани муҳокама қилган.

Толибон саллага бомба яшириш тактикасини қўллаётганини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG