Линклар

logo-print
Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Сочи шаҳрида учрашди.

Учрашувнинг асосий мавзуси Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишга бағишланди.

Президент Алиев 1990 йилларда, асосан арманлар истиқомат қиладиган Озарбайжоннинг айирмачи Тоғли Қорабоғ минтақасида чиққан можарода Россиянинг воситачилик қилаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Россия, Франция ва Қўшма Штатлар можарони ҳал этиш бўйича ЕХҲТ ҳомийлигидаги Минск гуруҳига ҳамраислик қилади.

Музокаралар жараёни шу йил июн ойида Озарбайжон, Арманистон ва Россия президентларининг Қозон шаҳридаги учрашувидан буён боши берк кўчага кириб қолган.
XS
SM
MD
LG