Линклар

logo-print

Ливия исёнчиларининг элчилари Лондонга келди


Британия Ташқи ишлар вазирлиги Ливия исёнчиларининг Ўтиш даври миллий кенгаши вакиллари Лондондаги Ливия элчихонасида фаолият бошлаганини эълон қилди.

Форин офис раҳбари Уильям Ҳэйг баёнотида "миллий кенгаш Ливиядаги ягона қонуний ҳокимият органидир ва шунинг учун Ливия элчихонаси уларнинг вакиллари ихтиёрига топиширилди", дейилади.

Айни пайтда сешанба куни Канада Ташқи ишлар вазири Жон Бэйрд Муаммар Қаддафий режими дипломатларига Канада ҳудудини тарк этиш учун беш кун муҳлат берилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG