Линклар

10 август куни Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон вилоятида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари амалга оширган ракета ҳужумлари оқибатида жанггари экани тахмин қилинаётган 20 киши ҳалок бўлди.

Покистон махсус хизмати Мираншоҳ шаҳри яқинида иккита ракета ҳужуми амалга оширилганини тасдиқлади.

Associated Press махсус хизмат идоралари маълумотига таяниб ёйинлаган хабарга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 16 нафар маҳаллий толиблар, шунингдек, араб ва ўзбеклар ҳам бўлган.
XS
SM
MD
LG