Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:55

Америкада онлайн ўзбек китоб дўкони ташкил этилди


Америкада ўзбек тилида чиқадиган “Ватандош” газетаси Ўзбекистонда чоп этилган китоблар онлайн дўкони очилганини эълон қилди.


Онлайн дўконда Шукур Холмирзаев, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Тоғай Мурод, Ўлмас Умарбеков, Тоҳир Малик каби таниқли ўзбек адиблари қаламига мансуб бир қатор роман, қисса ва ҳикоялар тўпламлари, шеърий китоблар ва бошқа мавзудаги адабий-бадиий китобларни топиш мумкин.

Интернет оламида ўзбек тилида нашрдан чиққан китоб ва асарлар топиш мушкуллигини ҳисобга олиб, “Ватандош” таҳририяти бошлаган иш¸ айниқса¸ муҳожиратда юрган ўзбекистонликлар қизиқишини ўзига тортиши аниқ.

Озодлик онлайн китоб дўкони ташкилотчиларидан бири, “Ватандош” газетасининг муҳаррирларидан бири Беҳзод Мамадиев билан суҳбатлашди.

Озодлик: Авваламбор¸ онлайн китоб дўкони очиш ғояси қаердан пайдо бўлди?

- Бир дўстимиз Ўзбекистондан китоблар олиб келган экан. Шуларни танишлар бўлса сотаман¸ деган фикрни айтгандилар. Шунда мана шу фикр туғилди - газетамизда “Китоблар” бўлимини очсак-да, онлайн китоблар дўконини ташкил қилсак¸ деган. Чунки биласиз кўпчилик ватанга бора олмайди ëки ҳар йил бориб келишга имконият йўқ. Лекин ўзбек тилидаги китобларни ўқишга хоҳиш бўлади. Ўзбек тилидаги бадиий китобларни қидираëтган хориждаги ватандошларимизга ëрдам бериш учун мана шу онлайн китоблар дўконини ташкил қилдик. Ҳозирча бу ерда 50та китоб қўйганмиз. Романлар, қиссалар, ҳикоялар, тарихий асарлар, шеърий китоблар бор. Адибларимиз Шукур Холмирзаев, Одил Ëқубов, Пиримқул Қодиров, Тоҳир Маликнинг китобларини қўйдик. Бу нарсани давом эттириб янги китобларни олиб келиш ниятимиз бор. Агар ўқувчиларимиз бу ерда йўқ китобни сўрашса, буюртма бериб Ўзбекистондан олиб келтириш ниятимиз бор.

Озодлик: Бу фақат Америкада яшаëтган ўзбеклар учунми ëки Европада яшаëтган ўзбеклар ҳам буюртма қилиши мумкинми?

- Бизнинг газетамиз асосан Америкадаги ватандошларимизга мўлжалланган. Лекин вебсайтимиз орқали мақолаларимизни бутун дунëда ўқишаяпти, Ўзбекистондан, Европадан, бошқа давлатлардан киришаяпти. Агар бутун дунëдагилардан шу китобларни сотиб олиш истаги, талаби бўлса, марҳамат. Бу китоблар фақат Америка учун эмас. Фақат Америкадан ташқарига жўнатиш учун почта харажатлари қимматроқ бўлади. Агар шу нарсани улар ўзлари кўтарсалар, Европага ҳам, бошқа жойларга ҳам жўнатиш имконимиз бор.

Озодлик: Шу китобларнинг электрон вариантини тарқатиш бўйича нима деб ўйлаяпсизлар? Шу фикр борми сизларда?

- Бунақа фикр бор. Агар амалга ошса, жуда яхши лойиҳа бўлади. Бунда сақлаб олиш имконияти бўлади. Ўзбекистондан бизнинг ҳамкорларимиз бор. Яна бу ерда муаллифлик ҳуқуқи масаласи келиб чиқиши мумкин. Муаллифлар билан шахсан боғланиш имконияти бўлса, шу нарсани ҳам қилишимиз керак. Ўйлаяпмиз бу бўйича.

Озодлик: Сотиб олинадиган китоб учун тўлов, уни етказиб бериш қандай амалга оширилади?

................

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG