Линклар

logo-print
Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган янги китоби “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилди.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, янги китобдаn Ислом Каримовнинг мамлакат мустақиллиги арафасида ва мустақилликнинг дастлабки даврида (1989-1991 йилларда) олиб борган фаолиятини акс эттирган маъруза ва нутқлар, суҳбат, мақола ва интервьюлари ўрин олган.

ЎзАга кўра¸ китобда 1989 йилдаги “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” кампаниялари, собиқ Марказдан юборилган “десантчилар” гуруҳларининг ўзбек халқига нисбатан тазйиқ ва таъқиблари даврида Ислом Каримовнинг “тарихий қадамлар” қўйгани¸ ҳамда шу йилларда рўй берган Фарғона, Гулистон, Бўка, Ўш, Наманган воқеалари пайтида доно қарорлар қабул қилгани ўз аксини топган.

Хусусан ЎзА агентлиги, 1991 йилнинг 17-19 август кунлари Ислом Каримов Ҳиндистонда расмий сафарда бўлганида, айрим раҳбарларнинг ГКЧПнинг ноқонуний қарорларини қўллаб-қувватлаган пайтида Каримовнинг тутган “вазмин сиёсати”ни мисол тарзида келтиради.

Айни пайтда китобнинг қанча нусхада чиққани ва нархи қанча экани ҳақидаги маълумотлар эълон қилинганича йўқ.
XS
SM
MD
LG