Линклар

Россиянинг Нижегород вилоят суди ҳукмига кўра, 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шарифжон Раҳимов РФ Жиноят кодексининг “Номусга тегиш”, “Зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилиш”, “Турар-жойга ноқонуний бостириб кириш”, “Қароқчилик”, “Ўғирликка қасд қилиш” моддалари бўйича айбдор деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

REGNUM агентлиги маълумотига кўра, муқаддам судланган Шарифжон Раҳимов 2010 йилнинг 26 декабр куни Городецк туманидаги хусусий уйлардан бирига бостириб кириб, уй бекасини зўрлаб, воқеа жойидан яширинган.

Воқеанинг эртаси куни кўчада бир аёлнинг 1000 рубл пулини ўғирлаган ва хусусий уйлардан бирига яширинча кириб, пул солинган ҳамённи ўғирлаб кетган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида Шарифжон Раҳимов қўлга олиниб, кейин маҳкамага тортилган.
XS
SM
MD
LG