Линклар


Бир қанча йирик кибер-ҳужумларга алоқадор Anonymous хакерлар гуруҳи дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ Facebook сайтини жорий йилнинг 5 ноябр куни йўқ қилиб ташлаш мақсадида эканини эълон қилди.

Хакерларнинг Youtube.com сайтида қолдирган мурожаатга кўра, бу иш тармоқ фойдаланувчиларининг фойдасини кўзлаган ҳолда қилинади.

Anonymous даъвосича¸ Facebook тармоғи ўз фойдаланувчиларига оид барча хусусий маълумотни АҚШ махфий хизматлари ихтиëрига тақдим этиб келмоқда ва аъзолар ҳақларини поймол этмоқда.

2010 йилнинг декабр ойида Anonymous хакерлар гуруҳи WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж тарафини олиб, WikiLeaks билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган ва унга қарши чиққан идора ва ширкатларнинг веб-сайтларига ҳужумлар уюштирган эди.

Жорий йилнинг июл ойи охирида АҚШ ҳукумати Anonymousга алоқадор 16 хакерни ушлаганини эълон қилган эди.

Август ойи бошида Anonymous хакерлари яна АҚШнинг 70га яқин ҳуқуқ-тартибот идораларига тегишли веб-сайтларга ҳужум уюштиргани маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG