Линклар

logo-print

Афғонистон шарқида 38 ҳарбийнинг ўлимига сабаб бўлган НАТОга қарашли ҳарбий вертолёт ҳалокатини уюштирган Толибон вакиллари топиб, йўқ қилинди.

АҚШ генерали Жон Алленга кўра, 8 август куни ярим тунда халқаро кучларнинг махсус отряди вертолёт ҳалокатини уюштирган Толибон жанггариларига ҳужум қилиб, уларни ўлдирган. Ҳалок бўлганлар орасида Толибоннинг дала командири мулла Моҳибуллаҳ ҳам бўлгани айтилмоқда.

6 август куни Афғонистон шарқида НАТОга қарашли ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 31 америкалик ҳарбий ва 7 афғон аскари ҳалок бўлган эди.

Бу Афғонистондаги кейинги 10 йиллик уруш давомида халқаро кучларнинг энг катта талофотларидан бири экани айтилди.
XS
SM
MD
LG