Линклар

logo-print
Германия ҳукумати Янгийўлдаги “Вкусный хлеб” немис ширкатига Миллий хавфсизлик хизмати уюштирган рейд хусусида Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчисига норозилик нотаси топширди. Фарғона.ру агентлигининг хабар қилишича, 3 август куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили элчи Дилшод Ахатовга топширган нотада Ўзбекистон МХХси майори Р. Сиддиқов бошчилигидаги гуруҳ ҳаракатларидан кескин оҳангда норозилик билдирилган. Германия ҳукумати бу ҳаракатлар кўп томонлама ва икки томонлама халқаро ҳужжатларга зид эканига оид норозилигига жавобан ўзбек дипломати воқеадан бехабар эканини айтган. Оғзаки нота 5 август куни Ўзбекистон президенти, ҳукумати ва ташқи ишлар вазирлигига ҳам юборилган.

Эслатиб ўтамиз, 27 июл куни Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идорасининг қуролланган ва қора ниқоб таққан бир гуруҳ ходимлари “Вкусный хлеб” ширкатига қарашли бир нечта бинога рейд уюштириб, корхона эшикларини муҳрлаб кетган эди.

Тошкент ва Янгийўлда 20 га яқин дўкони бўлган “Вкусный хлеб” 2007 йилда Германияга қарашли “Steinert Industries GmbH&Co.KG” ширкатининг юз фоизлик сармоясига ташкил этилган.
XS
SM
MD
LG