Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгашидаги дипломатларнинг айтишича, Суриядан ташвишли хабарлар келишда давом этмоқда.

Чоршанба куни Хавфсизлик кенгаши аъзолари ёпиқ эшиклар ортида ўтган мажлисда БМТ Бош котиби ёрдамичси Оскар Фернандез Таранконинг вазиятга доир ҳисоботини тинглади.

Британия элчиси Филлип Парҳам олинган маълумотга кўра, ҳозирга қадар Сурияда ҳукумат қўшинлари томонидан 2 мингга яқин тинч фуқаро ўлдирилган, 13 мингга яқин одам ҳибсга олинган, дея баён қилди. Ўн минглаб одамлар ўз жойларини ташлаб кетигша мажбур бўлган ва бир неча минг қочқин Туркия ҳудудида қолмоқда.

Британия дипломатига кўра, Сурия режими инсон ҳуқуқларини топташ ва ҳарбий репрессияларни давом эттирадиган тақдирда Хавфсизлик кенгаши “қўшимча чоралар”ни қўллаш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
АҚШнинг БМТдаги элчиси Сьюзан Райс Вашингтон “легитимлигини йўқотган” президент Башар ал-Ассаднинг кетиши “Сурия учун яхшилик” бўлади, деб ҳисоблашини баён қилди.

БМТдаги Сурия элчиси Башар Жаафрий эса, унинг таъбири билан “нотўғри” маълумотларни қоралаб, Суриядаги вазиятни жорий ҳафтада Британияда юзага келган тартибсизликларга қиёслади.
XS
SM
MD
LG