Линклар

Олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи қисқа муддатга мисли кўрилмаган 1800 АҚШ долларига кўтарилди. Чоршанба куни Нью Йорк биржасидаги савдоларда олтин учун фючерс шартномаларида унинг нархи 1801 АҚШ долларига чиқди, лекин савдо кунининг охирига бориб 1784 доллар даражасида тўхтади.

Кейинги тўрт кун ичида олтин нархи саккиз фоизга қимматлади. Бунга АҚШ кредит рейтинги пасайгани ва Европадаги давлат қарзлари билан боғлиқ бўҳрон боис жаҳон бозорида саросиманинг авж олиши сабаб бўлди.

Чоршанба куни Нью Йорк биржасидаги асосий кўрсаткич Dow Jones 4,6 фозга тушиб кетди. Ундан аввал Европада Франция, Германия, Испания, Италия ва Швейцариядаги биржаларда ҳам акциялар пастга шўнғиди.
Европа биржаларидаги муаммоларга Франция кредит рейтинги ААА мақомини йўқотиши мумкинлигига оид гап-сўзлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Лекин рейтинг агентликлари Франция банкларидаги муаммоларга қарамасдан, бу мамлакат рейтингини энг юқори поғонада қолдирди.
XS
SM
MD
LG