Линклар

logo-print

Кэмерон: тартибсизликлар ортида турганлар жазоланади


Д. Кэмерон Лондон полициячис билан гаплашмоқда.

Д. Кэмерон Лондон полициячис билан гаплашмоқда.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Лондон ва бошқа шаҳарларда тўрт кун давом этган тартибсизликлардан кейин қонун ва тартибни ўрнатиш мақсадида “аксилчора” кўрилаётганини баён қилди.

Кейинги ўттиз йил ичидан энг мудҳиш, дея аталаётган бўҳронни бартараф этиш учун муддатидан аввал таътилдан қатйишга мажбур бўлган Кэмерон ўз ҳукумати зўравонликларга чек қўйишини ваъда қилди.

- Биз зўравонликларга қарши аксилчора кўришимиз зарур эди ва аксилчора кўрилмоқда. Биз Британиянинг энг ёмон томонини кўрдик, лекин менимча, Британиянинг энг яхши томонини ҳам кўриб турибмиз: миллионлаб одамлар Facebook орқали полицияни қўллаб-қувватлашини изҳор қилди, маҳаллалар бирлашиб тозалаш тадбирларида қатнашмоқда. Лекин бу билан ўзимизни тинчлантирмаслигимиз лозим, чунки қилинадиган ишлар ҳали талайгина,- деди Британия ҳукумати раҳбари.

Кэмерон телевидениеда қилган чиқишида кўчаларда тартиб ўрнатиш учун барча чоралар кўрилишини таъкидлади. У шу пайтгача Британия ҳудудида ишга солинмаган сув пукагичлар ва елим ўқлар полиция ихтиёрига берилишини қўшимча қилди.

Чоршанбага ўтар кечаси Лондон кўчаларига минглаб қўшимча полициячилар ташланди ва вазият нисбатан тинч бўлди. Лекин Манчестер ва Бирминҳэмда тартибсизликлар кузатилди. Баъзи шаҳарларда, жумладан Лондонда фуқаролар ўз маҳаллаларини қўриқлаш учун махсус гуруҳлар ташкил қилди.

Расмийлар тартибсизликларда жиноий гуруҳларни айбламоқда.
XS
SM
MD
LG