Линклар

Қозоғистон расмийсий: Ҳижоб бизга ёт


Қозоғистон Диний ишлар бўйича давлат агентлиги раиси Қайрат Лама Шариф ҳижоб ўраш қозоқлар учун ҳеч қачон удум бўлмаганини таъкидлади. “Казахтсанская правда” газетасига берган интервьюсида Шариф “кимдир бошқаларнинг удумлари ва маданиятига тақлид қилмаслиги лозим, хусусан, ҳижоб масаласида араб маданияти ва анъаналарига” риоя қилинмаслиги лозим, деди.

Марказий Осиё давлатларида ҳижоб ўраган аёлларнинг сони кўпаяётган бир пайтда, минтақа ҳукуматлари ҳижоб ўрашни чеклаш ёхуд тақиқлашга қаратилган чораларни жорий қилиб келади.
XS
SM
MD
LG