Линклар

Путин Қора Денгиз тубидан хум топиб олди


Бош вазир ва ғаввос В. Путин.

Бош вазир ва ғаввос В. Путин.

Россия Бош вазири Владимир Путин келаси йилги сайлов олдидан навбатдаги популист ҳаракат ўлароқ, Қора Денгиз тубидан қадимги Юнонистон давридан қолгани айтилаётган иккита хумни топиб олди.

Ғаввосликда деярли тажрибаси бўлмагани ва атиги учинчи марта сувга шўнғиётганига қарамасдан, Путиннинг иккита хумни топиб, кўтаришга ҳаракат қилаётгани тасвирланган видео телевидениеда кўрсатилди.

Телевидениеда кўрсатилган лавҳада иддао қилинишича, Путин сув остига икки метргина пастга шўнғигач, унга омад кулиб боқади ва бош вазир, камералар нигоҳи остида, хумларни топиб олади.

Собиқ КГБчи Путин 2000-2008 йилларда президент бўлган ва кейинги пайтларда, нисбатан пассив президент Дмитрий Медведев фонида, саргузаштларни хуш кўрадиган киши имиджини яратмоқда. Тахминларга кўра, Путиннинг яна президентлик лавозимига қайтиш нияти бор.
XS
SM
MD
LG