Линклар

logo-print

Тимошенко устидан суд давом этмоқда


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко/

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко/

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко ўзи устидан ўтаётган маҳкама прокурорларини “репрессия машинаси” хизматкорлари дея танқид қилди. Тимошенко бош вазирлиги пайтда ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Собқи бош вазир ўтган жума куни судья саволларини беписнд қолдиргани ва уни президент Виктор Януковичнинг қўғирчоғи дея атагани учун судга нисбатан ҳурматсизлик қилганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
2004 йилдаги Зарғалдоқ инқилоби етакчиларидан бири бўлмиш Тимошенко 2009 йилда Россия билан газга оид шартномаларни имзолаётганда ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
У айбловларни инкор қилмоқда. АҚШ Давлат департаменти Тимошенконинг дарҳол озод қилинишига чақирди.
XS
SM
MD
LG