Линклар

Жанубий Кореядаги Yonhap ягентлигига кўра, Шимолий Корея ҳарбийлари икки томон ўртасидаги баҳсларга сабаб бўлган ва Сариқ Денгиздан ўтадиган чегера ҳудудларига артиллериядан уч марта ўқ узган.

Шимолий Корея бир кун ичида иккинчи марта ҳужум қилаётгани айтилмоқда. Агентлик чегара олди ҳудуд аҳолисига таяниб берган хабарни расмийлар изоҳлаганича йўқ.

Чоршанба куни Жанубий Корея флоти, Сариқ Денгиздан ўтадиган чегара ҳудудига артиллерия ўқи тушганидан кейин огоҳлантирув ўқ узган эди. Денгиздан ўтадиган чегара устидаги тортишувлар кейинги йилларда талафотларга сабаб бўлган бир нечта можароларни келтириб чиқарган.
XS
SM
MD
LG