Линклар

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 8-15 сентябр кунлари Ню Йоркда бўладиган Мода ҳафталигида яна қатнашади. Бу ҳақда Еurasianet сайти хабар қилди.

Mercedes Benz хомийлик қиладиган ҳафталикда Каримова ўзининг Guli бренди остида адрас, атлас, ипак ва бошқа миллий матолардан тикилган либос ва тақинчоқларини тақдим этади.

Еurasianet сайтининг ёзишича, Гулнора Каримованинг Ню Йоркга ташрифи кунлари болалар ҳуқуқлари учун курашувчи ташкилотлар Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилишига қарши намойиш ўтказишни режалаганлар.

Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатидан фойдаланаётганини рад этиб келади. Бироқ ҳуқуқ фаолларига кўра, Ўзбекистонда пахта теримида балоғатга етмаган болалар меҳнатидан фойдаланиш давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG